avatar
Куч
25.83
Рейтинг
+12.45

JizPI

Мақолалар

БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИДА ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ ВА МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач, жамият ҳаётининг барча соҳаларида туб ислоҳатлар амалга оширилди. Бу эса ўз навбатида халқимизнинг янада фаровон ҳаёт кечириши, ёшларимизнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб камол топишига хизмат қилмоқда.
Ҳар бир жамият, миллат ўз авлодларининг эртанги куни, уларнинг орзу интилишлари рўёби учун бор имкониятларини сафарбар этади. Инсон камолотининг асосий мезонларидан бири шубҳасиз бу унинг маънавий дунёсидир. Зеро, маънавият инсонни улуғлайди, уни юксак мақсадлар сари етаклайди. Инсон маънавий камолотини шакллантириш эса муқаддас қўрғон аталмиш-оила зиммасидаги вазифадир. Президентимиз И. Каримов “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида таъкидлаганларидек: “Маънавият инсоннинг қон-қони, суяк-суягига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси, бу ҳаётнинг баъзида аччиқ, баъзида қувончли сабоқлари билан қатра-қатра бўлиб сингиб боради”.

ЖЎШҚИНЛИККА ТАШНА БОЛАЛИК

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Қиш оқшомларида бутун оила сандал атрофида тўпланар ва Хадича хола катта рўмолни аста очиб, унинг ичидаги бирор халқ китоби ёки баёзни варақлаб, шеър ёки жангномани ўқирди. Зулфия Навоий, Бедил, Фузулий шеърларини биринчи марта онасидан эшитган эди. “Мўъжизалар яратишга қодир, жаҳонни кўзга кенг очувчи, инсонни гўзаллик сари еткловчи Сўз»га муҳаббат туйғусини Зулфияда остона ҳатлаб кўчага чиқмаган оддий аёл” – ана шу онаси уйғотган эди.

ҲОМИЛАДОР АЁЛ ВА УНИНГ ОРГАНИЗМИГА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Аёл зоти энг гўзал ҳилқатдир. Ҳомиладорлик аёл киши учун энг муҳим, шу билан бир қаторда жуда қалтис давр ҳисобланади. Ҳомиладорлик даври мобайнида технологиялар ва ушбу воситаларнинг ҳомиладор аёл организми ҳамда ҳомиласига таъсири ҳақидаги маълумотлар жуда кам бўлса-да, аммо маълумотлар тўпланган. Хомиладорлик давридаги ҳомила ҳолатини текшириш билан боғлиқ бўлган компьютер технологияларидан фойдаланиш, хусусан компьютер- скрининг технологиялари кабилар ҳомила ҳолати ва ривожланишини текширишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Тиббиётда фойдаланиладиган компютер технологиялари жуда кам даражадаги электромагнетик радиацияни ишлаб чиқарсада, бу аёл организмида ривожланаётган ҳомилага зарарли таъсир этмайди. Бундай тиббиёт асбобларидан чиқадиган электромагнит радиациялар бизнинг телевизор ва радиодан чиқадиган радиациялар билан тенгдир.

УСТОЗ ВА ШОГИРД ҲАҚИДА СЎЗ

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
“Жаҳонда бўлмаса муаллим агар,
Ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар”

А.Жомий

Суқрот айтганидек “Фақат бир эзгулик бор–у билим, фақат бир ёмонлик борки-у жаҳолатдир”. Шундай экан ҳар бир ўзини англаган инсон билим олишга интилиб эзгуликка эришади, жаҳолат ва ёмонликдан сақланади. Жамиятнинг мустаҳкам пойдевори ҳам, ёрқин келажаги ҳам илмли, маърифатли баркамол ёшлардир.Уларни эса устоз муаллимлар тарбиялайди, камолга етказади.
Она замин бор экан ҳаёт ҳам барҳаётдир, унда ёш авлод камол топади. Ёш авлод бор экан, унга таълим тарбия берувчи меҳри дарё ўқитувчи-устозлар ҳам ҳаёт мисоли, она заминимиз мисоли абадий барҳаёт яшайверадилар. Ҳаётнинг, жамиятнинг бу шарафли касб эгаларига бўлган эҳтиёжи ҳам абадийдир.
Ўқитувчи – устоз бамисоли боғбон, у ёшлик гулшанининг раҳномоси бўлса, ёш авлод бу гулшаннинг бебаҳо ниҳолларидир.
Ҳар бир ниҳолни бақувват, баркамол дарахт қилиб ўстирган боғбон мисоли ўқитувчи – устоз ҳам жамоа аъзоси – келажак эгаси бўлган шогирдларни етиштиради. Дарахтни ширин мевалар безаса, устозни оқил баркамол шогирдлар безайди.

Зиёлилар - комиликка етакловчи куч

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Биз комил ишонч билан янги, демократик жамият барпо этяпмиз.Миллий қадриятларимиз, ананаларимиз тикланиб,ҳаётимиз маънавий жиҳатдан покланиб, шарқона одоб ва лутф қайтадан қарор топиб, ривожланмоқда.
Бугун Мустақил Ўзбекистон давлати жаҳон харитасида ўзини кўз-кўз этиб турибди. Ўзбек халқи катта камолот йўлига кирди. Ана шу катта ойдин йўлни давом эттиришда халқимизнинг ҳар томонлама камолга етган, маънавий пок, жисмоний бақувват ёшлари, уларнинг куч-қудратлари зарур эканлигини яхши биламиз. Шундай экан, ёшларимизнинг тақдири, уларнинг ҳаётдаги муносиб ўринлари оилада, мактабда, колледж, лицей ва олий ўқув юртларида олган таълим ва тарбияларига боғлиқдир. Тарбия-бу жуда катта ва мураккаб ишдир. Чунки, тарбия билан инсон тақдири, демак, жамият тақдири белгиланади.

УСТОЗ МАСЪУЛИЯТИ

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Ўзбекистон миллий энциклопедиясида: “Маънавият-инсон руҳий оламини ифодаловчи тушунча. У кишининг фалсафий, хуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввурларини ўз ичига олади. Ички олами эса уни яшашдан мақсади, фикр юритиши, орзу-истаклари,ҳис туйғуларини ўз ичига олади. Ана шу ички олам маънавиятдир” дейилади.
Дарҳақиқат, маънавият инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват этадиган, инсон ички оламини бойитадиган қудратли ғоявий кучдир.

АЁЛ БОРКИ, ДУНЁ БОР

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Биз комил ишонч, эзгу ниятлар билан янги, демократик жамият барпо этяпмиз. Миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз тикланиб, хаётимиз маънавий жихатдан покланиб, шарқона одоб ва лутф қайтадан қарор топиб, ривожланмоқда. Шундай шароитда аёлларни эъзозлаш, оила ва жамиятдаги нуфузини кўтариш, уларнинг мехнатини, гулдай нозик кўнглини ва юксак шаънини асраб-авайлаш хаётимизда алоҳида ўрин эгаллаяпти.
Халқимизнинг кўп минг йиллик маданияти, тарихи бор. Асрлар тўфонида шаклланган, такомиллашган ва қадрият даражасига кўтарилган ўз ананалари, урф-одатлари, ўзига хос яшаш тарзи ва бой маданияти бор.

Ҳаё, ибо ҳамроҳ бўлсин

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Гўзаллик. Бу сўзни тилга олган ҳар бир иносн юзида табассум, дилида яхши бир кайфият пайдо бўлади. Гўзаллик бу тарбиянинг энг яхши неъматларидан биридир. Табиатга бир назар ташланг, баҳор кезлари гулга кўмилган дарахтлар, яшил майсалари селкиллаб турган яйловлар, ғўзалари, буғдойлари барқ урган бепоён далалар… беихтиёр бизни ўзига шайдо қилган бу гўзаллик табиатдаги гўзалликдир. Бугун биз иносн гўзаллиги, унинг ҳаёси, ибоси ҳақида гапирмоқчимиз.
Гапни мисол келтиришдан бошлайлик. Кўчада кетаётганимизда рўпарангизда 17-18 ёшли қоматлари келишган, қошлари қалам, кўзлари хумор, лаблари ғунча, борингки, яратган ўзининг бир маҳоратини, санъатини ишга солган қиз келаверади. Ҳар қанча ҳаракат қилсангиз ҳам унга қарамай ўта олмайсиз. Ўйлаб кўринг, бир қараши жон олувчи бу жононнинг гўзаллиги фақат ташқи гўзалликми?

ҲОЗИРГИ ЗАМОН ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КИЙИНИШ ЭТИКЕТИ

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Ҳар бир инсонга ҳусн, ўзига хос ташқи кўриниш ва кайфият бағишловчи воситалардан бири бу — кийинишдир. “Инсоннинг кийими нафақат унинг кўринишини гўзаллаштиради, балки ички маданияти ва маънавияти кўзгуси сифатида акс этади. Этикет – кундалик ҳаётимизда амал қиладиган одоб-ахлоқ меъёрлари, анъанавий ва замонавий турмуш маданияти мезонларининг йиғиндисидир. Унинг асосий қоидаси қачон, қайси шароитда ким билан қандай муносабатда бўлиш, нималарни ўрганиш-у, қайси одатлардан ўрнак олиш масалаларида бир қарорга келиш учун ёшларга яқин маслаҳатчи бўла олади.

AYOLLARNI SPORTGA JALB QILISH - SOG’LOM AVLODNI VOYAGA ETKAZISHNING MUHIM OMILI

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Ayol zoti borki hamisha go‘zallikka intilib yashaydi, suyukli yor va mehribon ona bo‘lishni istaydi. Buning asosiy omili esa sog‘likdir. Sog’lom ayol sog’lom fikrlaydi. Bu o’z navbatida oilada sog’lom hayot tarzini yuzaga keltiradi. Ayol — eng avvalo, ona. U salomat ekan, farzand ham sog‘lom bo’ladi. Binobarin, bugungi kunda mamlakatimizda onalik va bolalikni muhofaza qilish uchun barcha zarur shart-sharoitlar yaratilgan. “Sog‘lom ona — sog‘lom bola” tamoyili asosida ishlab chiqilgan o‘ziga xos tizim bugun salmoqli natijalar berayapti. 2011 yilda O‘zbekiston o‘sib kelayotgan yosh avlod salomatligi haqida eng ko‘p g‘amxo‘rlik ko‘rsatayotgan davlatlar o‘ntaligiga kiritilgani buning yorqin dalilidir.

“ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” ВА ЎЙИНБОЗЛИК

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Мамлакатимиз ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритганидан бошлаб, биринчи навбатда ёшлар масаласига алоҳида эътибор бера бошлади. Буни биз хусусан, ёшлар масаласининг давлат даражасига кўтарилганлигида кўришимиз мумкин. Келажагимиз пойдевори бўлган ёшлар масаласи бўйича бир қанча қонун ва қарорларнинг қабул қилиниши ҳам бизнинг юртимизда ёшлар масаласининг нақадар жиддий масалага айланиб бораётганидан далолат беради. Ривожланиб бораётган XXI асрнинг жиддий муаммоларидан ҳисобланган ва дунёнинг бир қатор ривожланган давлатларини ҳам жиддий ўйга толдираётган маънавий таҳдидлар бизнинг ҳам юртимзга киришга уринаётганлигини кўришимиз мумкин. Бунда биринчи навбатда неча минг йиллик маданиятимиздан, маънавиятимиздан, асрий миллий қадриятларимиздан, маънавий меросимиздан, урф-одатларимиз ва анъаналаримиздан жудо қилишга ҳаракат қилаётган “Оммавий маданият” таъсирининг олдини олиш масаласи эди. Аслида “Оммавий маданият” ҳам бир қатор йўллар ва усуллар билан ёшларнинг қалби ва онгига киришга уринаётганлигини кўриш мумкин.

ЗУЛФИЯХОНИМГА ЭҲТИРОМ

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Ўзбек халқининг фахри ва ифтихори бўлган Гулбаданбегим, Зебинисо, Жаҳон отин Увайсий, Дилшоди Варно, Нодирабегим каби забардаст шоиралар сафида яна бир сиймо бор. Ўзининг нозик диди, бетакрор шеърлари, метин иродаси билан ХХ аср шеъриятини юксак поғонага олиб чиққан шоиралар мактабининг сафдори Зулфияхонимдир.
Зулфиянинг ҳар бир шеърида, ҳар бир сатрида Ватанга муҳаббат, шу элда туғилганига шукроналик ҳисси барқ уриб туради.
Мен шунда туғилдим, кўрдим дунёни,
Ҳаётга илк қадам қўйганман шунда.
Тилим нутқ топди, кўзим зиёни,
Меҳ ва эрк билан яшадим кунда…

ФАН, МАДАНИЯТ ВА ЖАМИЯТ РИВОЖИДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Инсон сувсиз, ҳавосиз яшай олмаганидек, жамиятни аёлсиз тасаввур қила олмаймиз. Оиланинг асосий бўғини, таянчи бўлган аёл жамиятнинг устунларидан бири десак янглишмаган бўламиз. Бугунги кунда аёллар қўл урмаган соҳа йўқ ҳисоби. Улар давлат, жамият, саноат ва дехқончилик соҳасида кўзга кўринадиган ишларни бажармоқдалар. Ҳатто келажаги буюк давлат қуриш вазифасини ҳам аёлларимизнинг иштирокисиз ҳал этиш мушкул.
Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов хотин – қизларнинг ҳаётимизда ва турмушимизда тутган ўрнига юксак баҳо бериб “Ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади”, деган эдилар.

МАЪНАВИЯТГА ТАҲДИД – КЕЛАЖАККА ТАҲДИД.

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Инсоният XXI асрда ахборот технологияси, компьютер ва интернет технологияси ривожланган асрида яшамоқда. Ўзбекистон ҳам замон билан ҳамнафас ҳолда тараққиётнинг юксак чўққилари сари ривожланиб бормоқда. Шундай мураккаб таҳликали, жадаллашган даврда ҳалқимиз айниқса, ёшларимизни сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-руҳий, аҳлоқий жиҳатдан етук баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш муҳим долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. “Бугунги кунда ёшларимиз нафақат ўқув даргоҳларида, балки радио-телевидиния, матбуот, интернет каби воситалар орқали ранг-баранг ахборот ва маълумотларни олмоқда. Жахон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда болаларимизнинг онгини фақат ўраб-чирмаб, уни ўқима, буни кўрма, деб бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ўраб олиш, ҳеч шубҳасиз, замоннинг талабига ҳам, бизнинг эзгу мақсад-муддоаларимизга ҳам тўғри келмайди” – деб таъкидлайди юртбошимиз Ислом Каримов.

ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга, халқимиз интилаётган келажак буюк давлатни барпо этишга баркамон авлодгина қодир бўлади.
Ислом Каримов

Ватанни онага тенглайдилар. Фарзанд она бағрида ўсиб – улғайгани сингари минг – минглаб одамлар учун ягона бўлган юрт, Ватан онадек мўътабар ва азиздир. Шу боис она – Ватан деймиз, Ватанни онага тенглаймиз. Ватан – Она!
Ватан туйғуси бизга илк бор она сути билан киргандир. Ватанни ҳар ким ўзича кашф этади. Ҳар бир ватандошимизнинг, фарзандларимизнинг қалб тубида ўз Ўзбекистони, ўз қишлоғи, ўз уйи бор. Ватанни ким қайдан севиши ҳақида йўриқнома йўқ. Ватан туйғуси халқимизнинг, ёшларимизнинг миллий фазилатига айланиб кетишини, айланиб булгандир деб биламан. Оналар алла айтиб, оталар узу айтиб ўз зурриётлари дилига Ватан ишқини жо этишини истайман. Президентимиз И. А. Каримов айтганларидек. Истиқболимиз, бош шиоримиз “Юртим деб, элим деб, ёниб яшайлик”, бош ғоямиз “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат”, етакчи ғоямиз “Туркистон – умумий уйимиз”дир.
Шу ўринда М. Абдуллаевнинг “Тафаккур туғёнлари” асаридан олинган Ватанга доир ҳикматли сўзларидан баъзи бир наъмуналарни фарзандларимиз билан баҳам кўрсак дейман.

Кўнгил марвариди.

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Ёшлик худди баҳор сингари орзулар рўёбига, эзгуликларга, эртанги кунга ишонч, беғубор, гўзал фаслдир. Шунданми, ёшлик таровати кўкламдек гулгун, унингдек кўркамдир.
Аммо мана шу гўзалликни, беғуборликни хиралаштираётган баъзи бир дилхираликлар кўнглимизни ранжитмай қўймайди.
Дунё ҳалқлари ўзининг қадриятларини, меросини улуғлаб, жаҳон минбарларига фахрланиб чиқаётган бир пайтда, бизнинг баъзи ёшларимиз, айниқса қизларимиз ғарбга, “европача маданиятга” кўр-кўрона эргашаётганликлари кишини чуқур ўйга толдиради. Ғарбдаги аҳлоқсизликлар, маънавий таназзул борасида шунчалар кўп гапирганимиз билан ғарбга эргашиш камаймаётгандек ва у туфайли чиройли урф-одатларимиз йўқолиб бораётгандек.

БУ ЁРУҒ ДУНЁДА ВАТАН - БИТТАДИР, БИТТАДИР ДУНЁДА ОНА ДЕГАН НОМ

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Мен учун Ватан онамнинг юрагидан бошланган. Менинг инсонийлигим шу юракнинг тарбиясида вояга етди. Шу юрак ҳароратидан тафт олди ва шу тафт қўлимга қалам тутқазди. Шу мавзуга қўл урар эканман, бир ҳикоя ёдимга тушди:
… Одамлар йўлда кетаётса, бир чумоли қаршисида турган тоғнинг тошларини елкасига ортиб, четга чиқараётган эмиш. Ундан нега бундай қилаётганини сўрашибди.
-Тоғнинг нариги ёғида онам бор. Онамнинг олдига бориб келишим учун тоғнинг ўртасини ёриб, ўзимга йўл қиляпман, — дебди.
Одамлар:
— Бу сенинг қўлингдан келмайди-ку, — дейишса:
— Қўлимдан келмаслик баҳона бўлолмайди, — деган экан.

АЁЛЛАР СПОРТИНИ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ.

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Хаётимиз асосий кўрки ва миллаттимиз келажаги бўлган хотин-қизлар ҳар томонлама соғлом жисмонан бақувват бўлишлари учун жисмоний маданиятнинг ўрни беқиёсдир. Ибн Сино айтганидек соғлом танда — соғ ақл. Ҳозирги кунда юртбошимиз хотин-қизлар спортини барча турларини замон талаби даражасида ривожлантиришга катта эътибор бермоқда.
Хотин-кизлар организми бир қатор морфологик ва функ¬ционал хусусиятлари билан эркакларникидан фарқ қилади. Бу ҳолат улар амалга оширадиган жисмоний фаолиятга таъсир қилмай қолмайди, шунинг учун ҳам хотин-қизларнинг спорт тури билаи шуғулланишида аёллар организмининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш зарур.

АЁЛ – МАЪНАВИЯТИ

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Аёл — гўзаллик тимсоли, унинг меҳрга тўла қалби, оташин муҳаббати ҳар нарсадан улуғ. Уни чин маънода “маънавият гулшани“ деб таърифлаш тўғри бўлади.
Хўш, маънавиятнинг ўзи нима? Нима сабабдан биз аёллар ҳақида гап кетганда, уларни “маънавият гулшани“ деб таърифламоқдамиз. Маънавият фақат ва фақат инсонга хос бўлгани учун ҳам маънавият деганда, инсоннинг маъноли ва аниқ мақсадга қаратилган ҳаёти ва фаолиятини тушуниш лозим. Аёл маънавияти деганда, ўз ахлоқ-одоби, юксак инсоний фазилалари, соф садоқати ва оташин муҳаббати ила ҳаётни нурафшон этган инсонни тушуниш зарур. Шу маънода аёллар маънавият тимсолидир.

АЁЛЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ –ДАВР ТАЛАБИ

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Ўзбекистон мустақиллиги йилларида соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган тадқиқотлар янада кўпайди. Юртимизнинг мустақиллиги шарофати аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлишига алоҳида эътибор кучайтирилмоқда. Бу йўлда асосан маънавий ва жисмоний баркамолликнинг мужассамлиги учун турли хил амалий тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Республика Президенти И.А.Каримов: «Биз барпо этаётган янги жамият юксак маънавий ва аҳлоқий қадриятларга таянади ва уларни ривожлантиришга катта эътибор қаратади. Бу жараён миллий истиқлол ғояси ва мафкурасига, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга асосланади», деб баён этган. Шунингдек, Президентимиз фикрига «жамиятни маънавий янгилашдан кўзланган бош мақсад — юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ эркинлиги ва фаровонлигига эришиш, комил инсонни тарбиялаш, ижтимоий ҳамкорлик ва миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби кўп-кўп муҳим масалалардан иборат»