ОДАМ САВДОСИ – ДУНЁ МУАММОСИ
Jizzax politexnika instituti
Дунё яралибдики, инсоният ўзининг ташвиши билан яшаб келмоқда. Халқлар, миллатлар, элатлар ўзларига берилган Оллоҳ томонидан ато этилган жамики нарсалардан тўғри фойдаланишга ҳаракат қилиб келмоқдалар. Жумладан, ўзларига берилган ер усти ва ер ости бойликларидан хоҳлаганча фойдаланмоқдамиз. Инсоният борки, ўзига берилган жамики имкониятлдардан фойдаланиб келмоқда. Инсониятга XXI аср шундай имкониятларни яратдики, инсон нимани хоҳласа шунга эришадиган аср бўлмоқда. Ачинарлиси, инсон учун яратилган барча нарсалардан тўғри фойдланиб келган инсоният мана шу асрга келиб ўзини-ўзи сотиш даражасигача етиб келди. <cut> Мана сизга инсоният учун яратилган имкониятлардан фойдаланиб бўлган жамият одам савдоси деган салбий оқибатларга олиб келувчи жиноятга ҳам қўл ура бошлади. XX асрнинг 70 – 80 йилларига келиб Европа давлатларида одам савдоси жинояти кескин ортди. Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши, транспорт соҳасидаги тараққиёт, маҳаллий ва давлатлараро миграция жараёни одам савдоси билан шуғулланувчиларнинг фаолияти янада ривожланишига сабаб бўлди. 80 – 90 йилларга келиб одам савдоси уюшган трансмиллий жиноят сифатида инсониятнинг долзарб глобал муаммоларидан бирига айланди. Афсуски, юртимизда ҳам халқимиз тинчлиги, давлатимиз барқарорлигини кўра олмаётган айрим ғаразгўй кимсалар одамлар ишончини суиистеъмол қилиб, уларни алдаб чет элга ноқонуний олиб чиқиш билан шуғулланишмоқда. Натижада, ғаразли мақсадда эксплуатация қилиш билан боғлиқ одам савдоси жинояти кўплаб содир этилмоқда.
БМТ экспертларининг фикрига кўра, жиноий синдикатларнинг ҳар йили одам савдосидан олаётган даромади 5–7 млрд. АҚШ долларини ташкил этмоқда. Бу дунёдаги асосий истеъмол товарлари сотилишидан келадиган умумий даромадга тенг. Мазкур маълумотларга қараганда, одам савдосидан жабрланганлар миллионлаб (айрим маълумотларга кўра, 700 минг, бошқасида эса 2,7 млн.) бўлиб, уларнинг 80 %ни аёллар ва болалар ташкил қилади. Норасмий маълумотларга қараганда, ҳар йили дунё бўйича 4 млн.га яқин одам ҳар йили мажбурий меҳнатдан фойдаланиш учун давлатлараро чегарадан ўтади.
Ҳозирги давр қул савдосига ўз тарихида қулчилик даврини кўрмаган давлатлар ҳам жалб этилмоқда. ХIХ асрда Осиё ва Африкадан Европага мажбурий меҳнатдан фойдаланиш учун 12 млн. қул олиб келинган бўлса, ХХ асрнинг сўнгги 30 йилида осиёлик хотин-қизлардан 13 млн. нафари жўнатилган. Транснационал уюшган жиноятчилик, яъни,одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш бугунги куннинг энг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда. Маълумки, бундай жиноий гуруҳ аъзолари сайёҳлик ва бошқа ниқоблар остида Ўзбекистон фуқароларини, асосан, хотин-қизларни шаҳвоний мақсадда, эркакларни қул қилиб сотиб юбориш эвазигакатта миқдорда молиявий даромад олишга эришиб келмоқда. Бу турдаги жиноятларга қарши кураш жараёнида маълум бўлишича, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Ўзбекистон фуқароларини «яхши ва сердаромад иш топиб бериш» ниқоби остида алдаб, уларга қўшни давлатлар орқали виза олиш йўли билан транзит усулда узоқ хорижий давлатларга олиб чиқиб кетишмоқда. Масалан, Қирғизистон Республикаси (Ўш шаҳри), Қозоғистон Республикаси (Чимкент ш.), Россия Федерацияси (Москва ш.), Украина (Киев ш.), Озарбайжон Республикаси (Боку ш.), Грузия Республикаси (Тбилиси ш.) бунга мисол бўла олади. Жинсий эксплуатация мақсадида аёллар ва болалар савдоси, яъни «траффикинг» халқаро ташкиллаштирилган жиноий ҳодиса бўлиб, ушбу савдодан жабр кўрганларнинг хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқлари паймол бўлишига олиб келади. Жинсий эксплуатация мақсадидаги одам савдоси катта даромад ва кичик хавфга эга жиноий фаолият ҳисобланиб, жабрланувчиларнинг соғлиғига шикаст етказиш, шаъни, қадр-қимматини топташ билан бирга, уларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Бу жиноятни жинсий қулликнинг замонавий шакли, деб номлаш муболаға бўлмайди. Жинсий эксплуатация мақсадидаги уюшган одам савдоси мамлакатда барқарор ўрин эгаллаган стратегик даражада тез ўсади, мавжуд жинсий саноатни беқарорлантиришни бошлайди. Бу нарса жиноий гуруҳлар орасида бешафқат тўқнашувларга олиб келиши мумкин, чунки одам савдоси билан шуғулланувчилар одам эксплуатацияси шакли устидан назорат ўрнатишдаги курашда маҳаллий жиноий гуруҳларга қарши чиқади. Мавжуд одам савдоси тармоқлари ўзаро фарқланиб, гиёҳвандлик моддалари, қуролларнинг ноқонуний савдоси каби соҳаларда ҳаракат қилаётган уюшган жиноят гуруҳлари билан фойдали алоқаларни ривожлантиради. Шунинг учун одам савдоси жинояти натижасида келиб чиқаётган хавфнинг кенг тарқалиши, ҳам миллий, ҳам халқаро даражада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг тезкор, қатъий курашини талаб қилади. Одам савдоси жинояти билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ аъзолари – дунё миқёсида ҳаракат қилаётган маккор ва шафқатсиз шахслар бўлиб, улар ўз жиноятларини амалга оширишни енгиллаштириш учун замонавий технологиялардан, алоқа воситалари ва ноқонуний пул маблағларини «қонунлаштириш» йўлидан фойдаланадилар.
Дунё мамлакатларининг ҳар бирида бўлгани каби бизнинг давлатимизда ҳам баъзи бир инсонларнинг одам савдоси қурбонига айланиб қолаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Жамият учун жуда катта салбий оқибатларни келтириб чиқарувчи бундай жиноятнинг олдини олиш ҳар биримизнинг нафақат фуқаролик балки инсонийлик бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Доц. П.Қулматов, Х.Хидиров, Б.Турсунов, И.Қаршиев,